Уйга | Write Letter   
Музей хакида Коллекциялар Тадбирлар ва кургазмалар Экскурсиялар Дукон ва устахоналар Алокалар  
Узб | Рус | Eng   Официальный сайт Музея здесь >>> www.muzeyart.uz
Музей хакида
 
 

1927 йилда Узбекистон усталарининг энг яхши ижод намуналари кургазмаси ташкил килинган эди. Сунг бу доимий кургазмага айлантирилиб, "Узбекистон халк хужалиги кургазмаси" номини олди. Кургазмага куйилган экспонатлар йилма-йил йигилиб борди.

Шу билан бирга илгариги даврларда тайёрланган, кулда тикилган кашталар, дуппилар, заргарлик буюмлари, гиламлар ва шунга ухшаш халк амалий санъати намуналари хам сотиб олинди. Ана шу тупланган халк амалий санъат асарлари 1937 йилнинг 7 июлида Тошкентда очилган "Хунармандчилик музейи" да намойиш этила бошланди.

1960 йилда музей "Узбекистон амалий санъати доимий кургазмаси" номини олди.

1997 йилда собик кургазма Узбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига утказилди ва "Давлат Амалий санъат музейи" макомига эга булди.

Бугунги кунда музей хазинасида XIX асрнинг биринчи ярмидан то хозирги кунларимизгача булган даврни камраб олган кули гул усталар томонидан яратилган бебахо амалий санъат дурдоналари йигилган.


1942 год

Музейнинг курилишиги
 1942 йил

 
2007 год

Музейнинг курилишиги
 1942 йил


Музей хазинасида сакланаётган халк амалий санъат асарларини бадиий жихатдан уч гурухга булиш мумкин. Биринчидан, бу кадимий анъаналар асосида яратилган, хар бир худуд ичидаги узига хослигини акс эттирган мактабларга оид амалий санъат асарлари; Иккинчидан, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, халк усталари анъанавий услубини йукотмаган холда уни уз ижодий хофизаси билан ривожлантириб, янада бадиий безак билан бойитиб яратилган асарлардир. Учинчи гурух эса, бугунги кун амалий санъат тараккиётидан келиб чикиб, ранг-баранг турфа накшлар билан безатилиб, замонавий санъат талаблари даражасидаги етук асарлардан иборат.

Музей захирасида тупланган буюмлар 20 номдаги коллекцияга ажратилиб сакланади ва шу турлар буйича экспозицияларда намойиш килинади.

Узбек халки узининг кадимий амалий санъати билан жахонга машхурдир. Зеби зийнатли буюмлар ясаш санъати халкимиз ижодининг энг кадимийларидан хисобланади. Бу нодир халк бадиий хунармандчилиги намуналарини меъморий ёдгорликлар, ганч, ёгоч уймакорлиги, наккошликда, шунингдек, мисгарлик, заргарлик, кулолчилик, гиламдузлик, ипак ва ип газламачилиги, зардузлик, каштачилик ва унлаб бошка амалий санъат турларида уз намуналарини саклаб колган. Бугунги кунда юксак ва ноёб санъат дурдоналари даражасига кутарилган бу бебахо меросимиз музейларимизда сакланиб келинмокда.

Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов "Биз халкни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти оркали биламиз, тарихининг тагтомирларигача назар ташлаймиз"деб бежиз уктирмаган эди.

Дархакикат, Республикамиз музейлари хазиналарида сакланаётган моддий ва маънавий маданиятимиз бебахо ёдгорликлари бизнинг ким булганлигимизни намоён этувчи нодир гувохлардир. Мустакиллигимиз йилларида республикамиз музейлари фаолиятини тубдан яхшилашга алохида эътибор каратилмокда.


Музейлар фаолиятини яхшилаш чора тадбирлари тугрисида 1994 ва 1998 йилларда Вазирлар Махкамасининг иккита карори кабул килинганлиги, "узбекмузей" жамгармаси тузилганлиги, Тошкентда узбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, "Катагон курбонлари хотираси", Термизда археология музейлари ташкил этилганлиги бунинг яккол ифодасидир. узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тугрисда"ги Фармонида "узбекистон худудида кадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг халк маънавийахлокий камолотида тутган урнини ошириш, музей фондларида сакланиб келинаётган халкимиз бой тарихини, мустакиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб асраш, урганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чикиш ва таргиб килиш, улардан халкимиз онгида миллий гурур ва ифтихор, истиклол ва Ватанга садокат туйгуларини кучайтириш йулида кенг фойдаланиш" зарурлиги курсатиб утилади.

Республика Давлат Амалий санъат музейида миллий маданиятимизнинг узвий кисми булган халк амалий санъатининг энг ноёб ёдгорликлари сакланади. Музей экспозицияларида халк амалий санъатининг 50 дан ортик тури намойиш этиб келинмокда. Маълумки, узбекистон худудида асрлар давомида халк бадиий хунармандчилигининг узига хос йирик марказлари шаклланган. хар бир худуд узининг бадиий безак санъати билан бошкалардан ажралиб турган. Хусусан, Чуст дупписи, пичоги, Риштон узининг ложувард сопол идишлари, Маргилон камалак товланма атласи, Бухоро зардузлиги, Шахрихон пичокчилиги билан маълуму машхурдир.

Музей залларида сайр этар экансиз, инсон кули билан яратилган мужизаларни, бетакрор санъат нафислигини куриб, оламолам завк оласиз.

Музей уз хазинасида сакланаётган 7 мингдан ортик халк амалий санъати нодир асарларининг хаммасини бир йула экспозициясида намойиш килиш имконига эга эмас. Бу бой миллий маданий
 
  Музей прикладного искусства

Музей уз хазинасида сакланаётган 7 мингдан ортик халк амалий санъати нодир асарларининг хаммасини бир
йула экспозициясида намойиш
килиш имконига эга эмас
 
 
  Музей прикладного искусства

Тошкентлик усталар
Тошпўлат Арслонкулов
 
 
  Музей прикладного искусства

Музей залларида сайр этар экансиз, инсон кули билан яратилган мужизаларни, бетакрор санъат нафислигини куриб, олам-олам завк оласиз
 
 
  Музей прикладного искусства

Марказий зални жанубий
томонидаги камин ва
сопол буюмлар экспозицияси
 
 
  Музей прикладного искусства

Музей экспозицияларида халк
амалий санъатининг 50 дан
ортик тури намойиш
этиб келинмокда
 
 
  Музей прикладного искусства

Хозир бузилиб кетган музейни орка томонидаги хужалик учун ажратилган бинолар. 1941 йилгача
 
 



Бирон зални куриш учун тугмачани босинг







Официальный сайт Музея здесь
Вебсайт Музея прикладного искусства Узбекистана




Гостиницы Узбекистана

Партнеры Отдых поездки путешествия Узбекистан Ташкент. Консультации  *** Туры Узбекистан отдых в Узбекистане Поездки Информация Фотографии  *** Узбекистан: Туризм, Информация, Фотографии, Гостиницы, Карта  *** Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  *** Активный отдых туры Центральная Азия  ***  Туры в Узбекистан   *** Все о туризме Узбекистан Ташкент Гостиницы Услуги Консультации. ВЭБ дизайн  *** Translator  *** Промальпинисты Узбекистана Ташкента. Все виды работ на высоте  *** Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт   *** Гостиницы Узбекистана
Partner links
Uzbekistan trip cheap low-cost tourism uzbek hotels registration flights  *** Reisen Usbekistan - Hotels Usbekistan - Tourismus Informationen Usbekistan  *** Tashkent  *** Uzbekistan tourism information attractions hotels Tashkent Bukhara Khiva  *** Uzbekistan hotels  *** Uzbekistan tourism information  *** Central Asia Mountain Climbing - Central Asia Mountaineering Agency *** BLOG Modern Furniture

выбрать любой тур по Узбекистану

Uzbekistan landscape, nature, pictures, photos, people, portraits, environment

 
 
Design Uzbekistan travel and tourism directory 
Copyright www.artmuseum.uz
Сурат муаллифлари © Виктор Вяткин
 
Turkistan дукони Minzifa дукони Мисс кандакорлиги ва пичоклар Лок миниатюраси Кул каштачилиги Заргарлик безаклари Зардузилик Гиламлар Ёгоч уймакорлиги Читгарлик Мусика асбоблари Биллур Чиннисозик Намуналари Сопол буюмлар Хунармандчилик марказий Биллур ва рангли шиша Кийимлар Кул каштачилиги Майда пластика Сопол буюмлар Марказий зал Кичик мехмонхона